17.02.2024 13:43
3387
Теглар
Лаутаро Мартинес «Интер»нинг ХХI асрдаги рекордини ўрнатди

А Серия 25-тури доирасидаги «Интер» - «Салернитана» (4:0) ўйинида Лаутаро Мартинес гол муаллифига айланди.

Ушбу гол аргентиналик ҳужумчининг Италия А Серияси жорий мавсумида киритган 20-голига айланди. Шу тариқа, Лаутаро «Интер» тарихида XXI асрда кетма-кет уч мавсум давомида 20+ голга муаллифлик қилган биринчи ўйинчига айланди.

Голеадор ўтган 2021/2022 ва 2022/2023 мавсумларда 21тадан гол муаллифига айланганди. 

Лаутаро бу борада Кристиан Вьерини ортда қолдириб, клуб тарихидаги энг яхши тўпурарлар қаторида 7-ўринга кўтарилди. 

Маълумот учун, миланликлар 63 очко билан А Серияда пешқадамлик қилмоқда.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар