17.02.2024 17:07
9405
Теглар
Клопп Хаби Алонсо ҳақида: «Янги авлод орасида етакчи мутахассис. Мен, Анчелотти, Гвардиола каби динозаврлар 20 йилдан кейин ишламаймиз» 

Юрген Клопп Хаби Алонсо ҳақида фикрини билдирди. 

«Хаби ажойиб даражада ишламоқда. Анчелотти, Моуринио, Гвардиола, мен каби динозаврлар 20 йилдан кейин катта эҳтимол ишламаймиз. Майли, Жозе ўшанда ҳам балки ишлар. Кейинги авлод мураббийлари эса аллақачон намоён бўлмоқда ва улар орасида Хаби етакчи мутахассис.

У футболчилик фаолиятидаёқ майдонда худди мураббийдек эди. Шу боис у мураббийга айлангач, ажойиб ишларга қўл урмоқда. «Леверкузен» «Бавария» билан ўйинда яққол кучли эди, одатда бунга гувоҳ бўлмасдик», - дейди Клопп.

Аввалроқ, «Ливерпул» Клопп ўрнига испаниялик мураббийни таклиф этмоқчи экани ҳақида хабар тарқалганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар