17.02.2024 15:18
3766
Теглар
«Интер» Лаутарони 100 миллион еврога сотишга тайёр

«ПСЖ» Мбаппе ўрнига А Серия юлдузларини трансфер қилиши мумкин. 

La Gazzetta dello Sport хабарига кўра, парижликлар «Наполи» ҳужумчиси Виктор Осимҳен, «Милан» вингери Рафаэл Леау ва «Интер» ҳужумчиси Лаутаро Мартинесга қизиқиш билдирмоқда. 

Осимҳеннинг трансфери 130 млнга, Леауники эса бонусларсиз 100-120 млнга тушиши мумкин. 

Манбага кўра, «ПСЖ» Лаутаро ва «Интер» ўртасидаги янги шартнома борасидаги музокаралар жараёнини диққат билан кузатиб бормоқда. Миланликлар ҳужумчи билан келишувни 2028 йилга қадар узайтириш ниятида.

«Интер» аргентиналик форвардни 150 млн еврога баҳолайди. Бироқ «ПСЖ»  бонуслардан ташқари 100 млн евролик таклиф билан чиқса, музокаралар олдинга силжиши мумкин. 

Маълумот учун, 27 ёшли футболчининг «нерадзурри» билан амалдаги шартномаси 2026 йилнинг 30 июнига қадар амала қилади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар