«Ал Иттиҳод» тартибли ҳимояланган «Навбаҳор» дарвозасига йўл тополмади. 26 минг мухлис кузатган ўйиндан фотогалерея
Осиё Чемпионлар Лигаси 1/8 финал дастлабки баҳсида «Навбаҳор» ўз майдонида Бенземасиз «Ал Иттиҳод»ни қабул қилди ва тартибли ҳимояланган ҳолда дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.
Беллашув меҳмонларнинг кичик устунлигида ўтди. Канте ва Ҳамидуллоҳ каби юлдузлар фаол ҳаракат қилишди. Мезбонлар эса тезкор қарши ҳужумларга ўтишга уринишди. Аммо иккала жамоа ҳам деярли хавфли вазият ярата олмади. Натижада чоракфинал масаласи 22 феврал куни Жиддада ўтадиган жавоб баҳсида ҳал қилинадиган бўлди.
Наманганда 26 мингдан ортиқ мухлис қаршисидан ўтган эҳтиёткор ўйиндан олинган фотосуратларни томоша қилинг.
Боймирза Халилов олган суратлар
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар