«Жамоа манфаати ҳар қандай футболчидан устун». Луис Энрике Мбаппе ҳақида
«ПСЖ» устози Мбаппенинг эҳтимолий кетиши ҳақидаги саволга жавоб қайтарди.
«Лойиҳада ўзгариш борми? Йўқ, менда сизга айтадиган маълумотнинг ўзи йўқ.
Тегишли томонлар ўз фикрларини билдирмагунча, ҳеч нарсага изоҳ бермайман. Мен мураббийман ва биз ишлашда давом этамиз.
Жамоа манфаати ҳар қандай футболчидан устун туради. Бу бизнинг жавобимиз», — дейди испаниялик мутахассис.
Аввалроқ ҳужумчи парижликларни ёзда клубни тарк этиши ҳақида хабардор қилгани айтилганди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар