16.02.2024 20:22
2209
Ўртоқлик ўйини. «Олимпик» Про лига клубига ютқазди

Суперлигага тайёргарлик кўраётган «Олимпик» жамоаси бугун, 16 феврал куни Тошкентда «Машъал» жамоасига қарши баҳс олиб борди.

Ноқулай об-ҳаво сабабли ўйиндаги таймлар 30 дақиқадан бўлди. Учрашувда «Машъал» 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўйиндаги ягона голни меҳмонлар сафида Анвар Муродов киритди.

Ўртоқлик ўйини. Тошкент, «Жар» захира майдони
«Олимпик» - «Машъал» - 0:1
Гол: Анвар Муродов 22.
«Олимпик»: Ҳамидулло Абдунабиев, Саидазамат Мирсаидов, Шаҳзод Тоиров, Жалолиддин Содиқов, Акбар Абдирасулов, Абдурауф Бўриев, Иброҳим Ибрагимов, Фаррух Мухторов, Муҳаммадазиз Иброҳимов, Отабек Жўрақўзиев, Алишер Одилов.
Захирадан майдонга тушганлар: Шукрон Йўлдошев, Риан Исламов, Амир Саидов, Азиз Одилов, Асад Жўрабоев, Мустафо Абдуманнопов.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар