16.02.2024 17:53
1463
Ўртоқлик ўйини. «Динамо» Грузия вице-чемпионини мағлуб этди

«Динамо» жамоаси кеча, 15 феврал куни Қозоғистон чемпионати совриндори «Актобе» клубини мағлуб (3:1) этган бўлса, бугун Грузия вице-чемпиони «Динамо Тблиси»га қарши саф тортди.

Ўйин ўртоқлик мақомида бўлса-да, ҳар икки томон ҳам баҳсга жиддий муносабатда бўлди. Буни ҳар икки томондан ҳам бир нафардан ўйинчи четлатилганидан билса бўлади. 

Вадим Абрамов шогирдлари ўйинни ҳужумкор бошлаб, 10-дақиқада Санжар Шоаҳмедовнинг узатмасидан кейин Владимир Козак ҳисобни очди – 1:0.

32-дақиқада рақиб ўйинчиси тезкор қарши ҳужумда Фаррух Икромовни қўполлик билан тўхтатиб қолгач, майдондан четлатилган бўлса, иккинчи бўлимда ёш ҳимоячи Анваржон Файзуллаев иккинчи сариқ карточкани олиб ўйиндан четлатилди. Томонлар келишувига кўра, икки сафар ҳам рақиб сафига бошқа ўйинчи туширилди.

Ўйин давомида Грузия чемпионати кумуш медали соҳибидан устунлигини кўрсатган Самарқанд жамоаси кетма-кет иккинчи кунги ўйинда ҳам ғалабага эришди.

Ўртоқлик ўйини. Туркия, Белек
16 феврал (жума)
«Динамо» (Ўзбекистон) - «Динамо» (Грузия) – 1:0
Гол: Владимир Козак, 8.
«Динамо»: Равшанбек Ягудин, Артём Сокол, Одил Абдумажидов, Душан Мийич, Владимир Козак, Франческо, Францис Нарх, Санжар Шоаҳмедов, Хислат Халилов, Фаррух Икромов, Кожо Жоэл.
Иккинчи бўлимда майдонга тушганлар: Анваржон Файзуллаев, Улуғбек Абдуллаев, Хуршидбек Убайдуллаев, Комил Шарофутдинов, Достон Фотеев, Воҳиджон Оқбўтаев, Дамир Темиров, Ҳумоюнмирзо Иминов, Абубакр Муйдинов, Анвар Ҳожимирзаев, Элнур Саидмурадов, Эммануэл Ягр.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар