16.02.2024 15:47
9752
«ПСЖ»да Мбаппе ўрнига 4 номзод бор

«ПСЖ» Килиан Мбаппе ўрнига ким билан шартнома имзолаши мумкинлиги маълум бўлди.

Аввалроқ ҳужумчи парижликларни ёзда клубни тарк этиши ҳақида хабардор қилгани айтилганди. 

Журналист Бен Жейкобснинг сўзларига кўра, «ПСЖ» анчадан бери Килианнинг ўрнини босадиган футболчилар рўйхатини шакллантирмоқда. Рўйхатда «Наполи»дан Виктор Осимҳен, «Милан»дан Рафаэл Леау ва «Манчестер Юнайтед»дан Маркус Рэшфорд бор. Французлар «Лейпциг» ҳужумчиси Бенжамин Шешкога ҳам қизиқиш билдиришмоқда.

«ПСЖ» ёзда яримҳимоячи ва марказий ҳимоячи ҳам сотиб олмоқчи. Потенциал трансферлар рўйхатида «Барселона» яримҳимоячиси Гави бор, шунингдек, клуб Бернарду Силва («Манчестер Сити») вариантига қайтиши ёки «Нюкасл»дан Бруно Гимарайшни сотиб олишга ҳаракат қилиши мумкин.

Қайд этилишича, клуб энди юлдуз футболчиларга эмас, балки жамоавийликка эътибор қаратади. «ПСЖ» кўпроқ ёш футболчилардан, иложи бўлса, французлардан фойдаланмоқчи. Шу боис, Уоррен Заир-Эмери билан шартномани узайтиришга катта этибор берилмоқда. Қолаверса, парижликлар «Лейпциг»да ижара асосида ўйнаётган Хави Симонс билан янги битим тузишни мақсад қилган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар