16.02.2024 14:44
10684
Петр Сегрт Тожикистон миллий жамоаси билан хайрлашди

Тожикистон миллий жамоаси бош мураббийи Петр Сергт истеъфога чиқди.

Германия фуқароси бўлмиш асли хорватиялик мутахассис Осиё кубоги-2023 турнирида Тожикистон миллий жамоаси билан сенсацион тарзда чоракфиналгача етиб келганди. Бу – қўшниларимиз учун тарихий натижага айланганди. 

Тожикистон футбол федерацияси хабарига кўра, мураббий билан шартнома муддати якунига етгач, Сегрт дўстона хайрлашиб, жамоани тарк этган.

Петр Сегрт қўл остида Тожикистон 24 ўйин ўтказиб, 11 ғалаба, 7 дуранг ва 6 мағлубият қайд этган. Бу мураббий билан қўшниларимиз «King’s Cup 2022» ва «Мердека кубоги-2023» турнирида ғолиб бўлишганди.

Тожикистон миллий жамоасининг янги бош мураббийи тез орада эълон қилиниши хабар қилинган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар