16.02.2024 09:22
2666
Теглар
Ҳожсон истеъфога чиқарилиши ҳақидаги ОАВ хабарларини эшитгач, шифохонага тушиб қолди

Рой Ҳожсон «Кристал Пэлас»  машғулотларида ўзини ёмон ҳис қилди. 

Воқеа 76 ёшли мутахассиснинг ишдан бўшатилиши ва унинг ўрнини «Айнтрахт» собиқ устози Оливер Гласнер эгаллаши ҳақидаги маълумотлар фонида содир бўлди. 

Ҳожсон машғулотларни тарк этди ва «Эвертон»га қарши ўйинолди матбуот анжуманини ўтказиб юборди. 

Мураббий ҳозирда шифохонада, унинг ҳолати барқарор. 

Лондон клуби АПЛ турнир жадвалида 15-ўринни эгаллаб турибди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар