16.02.2024 19:11
4843
Теглар
Мбаппе фақат «Реал»да ўйнамоқчи экани ҳақида Мадрид клубини хабардор қилди – Marca

Килиан Мбаппе ёзги трансфер ойнасида эркин агент сифатида «Реал»га кўчиб ўтади.

Marca хабарига кўра, франциялик форвард куни кеча «ПСЖ» президенти Носир Ал-Хелайфига Париж клубини тарк этиши ҳақида якуний қарорини айтгач, илк марта «Реал» раҳбариятига фақат ушбу жамоа шарафини ҳимоя қилишни истаётгани ҳақида маълум қилган.

Қайд этилишича, Килиан илк бор «орзуси пулдан устун» эканини Мадрид клубига билдирган. Франциялик форвард ёзда «Реал»га эркин агент сифатида бориб қўшилиши кутилмоқда.

Маълумот учун, 25 ёшли форвард жорий мавсум 30 ўйинда 31та гол ва 7та ассистга муаллифлик қилган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар