16.02.2024 22:42
2903
Эрон Про лигаси. «Истиқлол» «Саноати Нафт»ни мағлуб этди, «Персиполис»да мағлубият

Эрон Про лигаси 16-тури доирасидаги аксарият учрашувлар якунига етди. 

Жалолиддин Машариповнинг янги клуби «Истиқлол» ўз майдонида «Саноати Нафт»ни мағлуб этган бўлса, Остон Ўруновнинг янги жамоаси «Персиполис» эса «Шаҳридори»га мағлуб бўлди. Ушбу баҳсларда ўзбекистонлик футболчилар майдонга тушмади. Машарипов захирада қолди.

Шу тариқа, «Истиқлол» 35 очко билан 1-ўринда бормоқда, «Персиполис» 30 очко билан 3-ўриндан жой олган.

Эрон Про лигаси. 16-тур
«Истиқлол» - «Саноати Нафт» - 1:0

Гол: Меҳди, 47.

«Шаҳридори» - «Персиполис» - 1:0
Гол: Нури, 75.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар