16.02.2024 12:11
1559
Теглар
«Бетис» — «Динамо Загреб» ўйинида испан клубига мухлислик қилишини айтган Хорватия U-17 бош мураббийи истеъфога чиқарилди

Хорватия ёшлар жамоаси мураббийи интервюси туфайли ишдан бўшатилди.

Роберт Ярни интервюда Конференциялар Лигасидаги «Динамо Загреб» ва «Бетис» қарама-қаршилиги ҳақида гапирди.

«Пеллегрини ажойиб ишламоқда. Загребнинг «Динамо»сида эса кўп бор кўтарилиш ва пасайишлар бўлган. Баъзида жуда яхши ўйнашади, гоҳида жуда ёмон... 5 нафар муҳим футболчини сотишди. Шунинг учун улар шундай даврда. 

«Бетис»нинг таркиби анча яхши, аммо улар эҳтиёт бўлишлари керак: «Динамо»да 3-4 сифатли ўйинчи бор. Улар турнирдаги юришларини давом эттирмоқчи. «Динамо» гол уриши, ҳамма нарса бўлиши мумкин.

Кимга мухлислик қиламан? «Бетис» — бу менинг клубим, у ерда ажойиб 3 йилни ўтказдим. Бунда мени ҳеч ким айблай олмайди, деб ўйлайман. Қолаверса, «Ҳайдук» — менинг юрагимда», — дейди Ярни. 

Шу сўзлари туфайли 55 ёшли мутахассис Хорватия  U17 миллий жамоаси бош мураббийлигидан озод этилди.

«Хорватия футбол иттифоқи ижроия қўмитасининг бир овоздан қабул қилинган қарори билан Роберт Ярни ОАВда тарқалган номақбул баёнотлар туфайли U17 миллий жамоаси бош мураббийи лавозимидан озод этилди.

Хорватия миллий жамоасига масъул шахснинг мамлакат клубининг Европа мусобақаларидаги рақибларини очиқдан очиқ қўллаб-қувватлаши номақбул. Бу ҳолат, айниқса, миллий жамоа ўйинчиларига жуда ёмон сигнал юборади. 

Хорватия футбол иттифоқи ҳеч бир мураббийнинг қарашларига халақит бермайди, бироқ Хорватия футбол оиласида бирдамликни мустаҳкамлаш шарт, усиз мамлакат миллий жамоасини муваффақиятли бошқариш мумкин эмас.

Иттифоқ Роберт Ярнига иккинчи марта Хорватия жамоасини бошқариш имкониятини берганди. Афсуски, у қабул қилиб бўлмайдиган чегарани кесиб ўтди. 
Тез орада Хорватия U-17 жамоасига янги мураббий тайинланади», — дейилади хабарда.

Маълумот учун, Ярни 1995 йилдан 1998 йилгача «Бетис» сафида тўп тепган. У 2022 йилдан буён Хорватия U17 миллий жамоасини бошқариб келаётганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар