15.02.2024 14:25
8716
Теглар
Журналист: Деку ва Хави ўртасидаги кескинлик кучаймоқда. Уларда футболчилик давридан қолган «ҳисоб-китоб» бор

Журналист Хави Мигел «Барселона» спорт директори Деку бош мураббий Хавига ҳеч қандай ёрдам бермаётгани ҳақида хабар берди. 

Мигел маълумотларини тасдиқлаш учун El Chiringuito телеканалигa 2000 йилларда «Барса»да бирга ўйнаган собиқ жамоадошлар ўртасидаги муносабатларнинг мураккаб тарихи ҳақида гапириб берди.

«2008 йилда Гвардиола хайрлашиши мумкин бўлган футболчилар рўйхатини тақдим этади. Унда Деку, Роналдинио ва Это'О бор эди. Сардорлар, жумладан, Хави ҳам Пепдан Это'Они сақлаб қолишни сўрашди, чунки у ажойиб профессионал эди. Кейин Пеп сўради: «Қолган иккисичи?» Сардорлар индашмади, шундан сўнг Декуда Хави ва Гвардиолага нисбатан гина пайдо бўлган.

Ўтган йили Деку клубда иш бошлаганида, Хави у билан алоқа қилиши қийин бўлишидан хавотирда эди. Хави билан яхши муносабатда бўлган Йорди Кройфф ва Матеу Алемани клубни тарк этишди.

Аввалига улар жуда яхши ишлашди, лекин кейин Хави Декудан Киммих ёки Субименди билан шартнома имзолашни сўради, спорт директори бунинг иложи йўқлигини айтди. Хави Витор Роке учун 60 млн евро сарфлаётган клуб нега Субименди учун ҳам худди шунча пул тўлашга тайёр эмаслигидан норози бўлди. 

Хавининг ўзи журналистларга маълум қилганидек, мавсум охирида «Барса»ни, албатта, тарк этади. Деку ҳам ишдан кетиши мумкин — кенгашнинг кўплаб аъзолари португалиялик функционернинг иши ва интервюларида берган баёнотларидан норози бўлишган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар