«Динамо» Туркия йиғини доирасидаги учинчи ўртоқлик ўйинида Қозоғистон чемпионатининг амалдаги бронза медали соҳиби «Актобе»га қарши майдонга тушди.
Вадим Абрамов шу куни иккита таркибни синовдан ўтказди. Биринчи бўлимда Воҳиджон Оқбўтаев кучли зарбаси билан ҳисобни очди – 1:0.
Кўп ўтмай, бош ҳакам тушунарсиз тарзда самарқандликлар ҳимоячиси Душан Мийични оддий қўполлик учун майдондан четлатди. 40-дақиқада эса ҳакам «Динамо» дарвозаси томон пеналти белгилади ва қозоқлар ҳисобни тенглаштиришди – 1:1.
Иккинчи бўлимда эса таркиб деярли тўлиқ ўзгаргач, «Динамо» янада ҳужумкор ўйнади. Шу куни захирадан майдонга тушганига 5 дақиқа ҳам бўлмаган кўрикдаги легионер Франческо Иминовнинг узатмасини голга айлантириб, жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди – 2:1.
80-дақиқада эса Санжар Шоаҳмедов қарши ҳужумда Фаррух Икромовни яккама-якка вазиятга олиб чиққач, у дарвозабонни доғда қолдириб, тўпни Анвар Ҳожимирзаевга етказди ва у ўйин тақдирига нуқта қўйди – 3:1.
Шу тариқа, Самарқанд жамоаси Қозоғистон клубини мағлуб этиб, Туркия йиғинида биринчи ғалабасига эришди.
Ўртоқлик ўйини. 15 феврал (пайшанба)
«Актобе» (Қозоғистон) - «Динамо» (Ўзбекистон) - 1:3
Голлар: Уманиязов пеналтидан 40 – Воҳиджон Оқбўтаев 5, Франческо 45, Анвар Ҳожимирзаев 80.
«Динамо» (1-бўлим): Фарҳод Раҳматов, Душан Мийич, Анваржон Файзуллаев, Комил Шарофутдинов, Муҳаммадбобур Асадуллаев, Воҳиджон Оқбўтаев, Акбар Исматуллаев, Жавлон Маликов, Хислат Халилов, Эммануел Ягр, Кожо Жоэл.
«Динамо» (2-бўлим): Равшан Ягудин, Хуршид Убайдуллаев, Артём Сокол, Одил Абдумажидов, Салим Мустафоев (Улуғбек Абдуллаев, 70), Франческо (Дамир Темиров, 65), Санжар Шоаҳмедов, Францис Нарх, Ҳумоюнмирзо Иминов, Фаррух Икромов, Кожо Жоэл (Анвар Ҳожимирзаев, 50).
Четлатиш: Душан Мийич, 31.