15.02.2024 10:47
2111
«Райо Валекано»ни 36 ёшли Перес бошқаради. Унда бош мураббийлик тажрибаси йўқ

Франсиско Хавер Родригес истеъфога чиқарилганидан сўнг «Райо Валекано» янги мураббийни тайинлади.

Бош мураббийлик тажрибасига эга бўлмаган 36 ёшли Иниго Перес мадридликлар устозига айланди. У 2022 йил июл ойида футболчилик фаолиятини якунлагач, «Райо Валекано»да ёрдамчи мураббий сифатида ишлаган.

Шартнома муддати ошкор этилмади. 

«Райо» Испания чемпионатидаги сўнгги 14 ўйиннинг фақат биттасида ғалаба қозонди ва 14-ўринда бормоқда. Жамоа навбатдаги баҳсни 18 феврал куни ўз майдонида «Реал»га қарши ўтказади.

Фаолияти давомида Иниго марказий яримҳимоячи сифатида ўйнаган ва «Осасуна», «Нумансия», «Атлетик» каби клубларда ҳаракат қилган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар