«Пахтакор» жамоаси Украинанинг «Ворскла» клубига қарши ўйинда 0:6 ҳисобида мағлуб бўлгани ҳақида маълумот тарқалди.
Клуб матбуот хизмати буни «фейк» деб атади. Шу куни асосий таркиб эмас, академия ўйинчилари майдонга тушган.
«Бу фейк ахборот бўлиб унда Украина жамоасининг асосий таркиби жамоамиз академиясига қарши баҳс олиб борган. Айни пайтда Туркияда 2004, 2005 ва 2006 йилда таваллуд топган 10 нафар футболчи машғулот ўтаяпти.
Украин клубининг асосий таркиби айнан шу таркиб билан ўйнади. Эътиборлиси соат 17:00да майдонга чиққан футболчилар 11:30да эрталабки машғулотларни якунлаган эдилар ва улар 90 дақиқа ўзгаришсиз тўлиқ ҳаракат қилганлар», - дейилади хабарда.
Қайд этилишича, бу ўйин режада бўлмаган ва «Ворскла» мураббийининг илтимосига кўра ташкил қилинган.