«Бавария» яримҳимоячиси Томас Мюллер ЕЧЛ 1/8 финалидан ўрин олган «Лацио» (0:1) билан баҳсдан сўнг ўз фикрларини билдирди.
«Биринчи бўлимдаги муносабатимиз ёқди. «Байер»дан учралган мағлубиятга реакция кўрсатишга уриндик. Албатта, ўшанда ҳисобни очиб олишимиз керак эди.
Албатта, натижа реакциянинг асосий, якуний маҳсулидир, лекин ҳозир биз бу ҳақда эмас, балки ёндашувимиз тўғрисида гапирамиз. Бундай дамларда биз бирга бўламиз. Бу — жамоамизнинг ўзига хос хусусияти. Ҳар бир турнирда охирги сонияларгача курашамиз. Буни рақибларимиз билиши керак. Келинг, нима бўлиши мумкинлигини кўрамиз.
Оптимист кайфиятдаман деб айта олмайман — бу тўғри эмас. Лекин жамоага ишонаман. Бугун кўрсатмаган бўлсак ҳам, нималарга қодир эканимизни биламиз. 3 ҳафта ичида (жавоб ўйинигача) ҳеч нарса ўзгармайди деб ким айтди?» — дея Мюллернинг сўзларини келтиради УЕФА расмий сайти.