15.02.2024 21:34
5794
Теглар
Мбаппе «ПСЖ» президентига клубни эркин агент сифатида тарк этишини маълум қилди – Фабрицио Романо

«ПСЖ» ҳужумчиси Килиан Мбаппе мавсум якунида Париж клуби билан хайрлашади.

Инсайдер Фабрицио Романо хабарига кўра, франциялик юлдуз «ПСЖ» президенти Носир Ал-Хелайфи билан учрашувда жамоани эркин агент сифатида тарк этишини маълум қилган.

«Мбаппенинг жамоани тарк этиш шартлари ҳали тўлиқ келишилмаган, аммо у ёзда Парижни тарк этади», - дея ёзади Романо.

Эслатиб ўтамиз, Мбаппенинг амалдаги шартномаси 2024 йилнинг 30 июн кунига қадар имзоланган.

Аввалроқ, футболчи ёзда ниҳоят «Реал»га кўчиб ўтиши ҳақида хабарлар тарқалганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар