15.02.2024 17:04
6418
«Барса» Дембеле ўрнига уч вингерни кузатмоқда

«Барселона» клуби ёзги трансфер ойнасида ҳужум чизиғини кучайтиришни режалаштирган.

Mundo Deportivo хабарига кўра, клуб раҳбарияти ва мураббийлар штаби чап қанот ҳужум чизиғини кучайтирмоқчи. Клуб Усмон Дембеленинг ўрни ҳамон билинаётгани учун унинг ўрнини уч футболчидан бири билан тўлдирмоқчи. 

Манба хабарига кўра, клуб Муҳаммад Салоҳни бу чизиқ учун идеал номзод деб ҳисобласа-да уни «Ливерпул»дан сотиб олишга кўзи етмаяпти. Шу боис, каталонияликлар «Арсенал» аъзоси Габриэл Мартинелли, «Наполи» вингери Хвича Кварацхелия ва «Брайтон»дан Каору Митомани кузатмоқда.

Қайд этилишича, раҳбарият «Брайтон»да ижарада бўлган Ансу Фати бўйича ҳали бир қарорга келмаган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар