Лапорта Хавига «Барса»нинг энди ютқазишга ҳаққи йўқлигини айтди
«Барселона» раҳбари бош мураббий Хавига жамоа энди мағлуб бўлмаслиги кераклиги ҳақида гапирди.
AS хабарига кўра, «Гранада» билан ўйиндан кейин (3:3) Жоан Лапорта «кўк-анорранглилар» устози билан учрашган. Суҳбат одатдагидан қисқароқ бўлди ва 5 дақиқадан ортиқ давом этмади.
Учрашув давомида Лапорта Хавига: «Биз энди муваффақиятсизликка учрай олмаймиз», деди.
Таъкидланишича, бу гап, айниқса, кейинги икки ўйинга тегишли: Ла Лигада «Селта» ва Чемпионлар Лигасида «Наполи» билан.
Неаполдаги йирик мағлубият ёки қониқарсиз натижа мураббийнинг ишдан бўшатилишига олиб келиши мумкин.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар