14.02.2024 10:57
1242
Гвардиола: «Де Брюйне қойилмақом ўйнади. Энг яхшилар асосий ўйинларда пайдо бўлади»

«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола ЕЧЛ 1/8 финалидан ўрин олган «Копенҳаген»га қарши ўйиндан (3:1) сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

«Футболчилар жуда яхши ўйнашди. Улар керакли дақиқаларда сабрли бўлишди. Жамоа билан жуда фахрланаман.

Учинчи гол бизга катта ёрдам берди. Умид қиламанки, уйда ишни якунлаб, кейинги босқичга ўтамиз. Бу ерда қарама-қаршиликни бой бермаслик муҳим эди.

Биринчи дақиқаларданоқ жуда яхши ўйнадик. Тўп ўтказиб юбордик, лекин баъзида бу содир бўлади. Иккинчи бўлимда рақиблар ҳимояда 5 футболчи билан ўйнашди. Умуман олганда, биз яхши ҳаракат қилдик. 

Де Брюйне ғайриоддий. Биринчи гол ажойиб бўлди — Фил Фодендан тўғри узатма ва темп. Энг яхши ўйинчилар асосий босқичларда пайдо бўлади.

Плей-оффни яхши бошладик. Ўз вазифамизни бажаришимиз ва ишни тугатишимиз керак», — дея «шаҳарликлар» устозининг сўзларини келтиради ВВС.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар