14.02.2024 13:46
1909
Теглар
Анчелотти: «Реал» кўпроқ гол уриши мумкин эди, аммо дуранг ҳам бўлиши мумкин эди. Лунин қойилмақом ўйнади»

«Реал» бош мураббийи Карло Анчелотти ЕЧЛ 1/8 финалидан ўрин олган «Лейпциг»га қарши баҳсдан (1:0) сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

«Биз учун оғир бўлди,  аммо жамоа ўйинда қолди. Биринчи ва иккинчи бўлимнинг бошланиши ҳар икки жамоа учун қийин кечди. Бизда кўплаб яхши имкониятлар бўлди ва йўқотишларга қарамай, яхши ҳимояландик. Ўтиш чизиқларида хавфли ўйнадик.

Кўпроқ гол уришимиз мумкин эди, лекин дуранг ўйнашимиз ҳам мумкин эди, бу тўғри. Лунин қойилмақом ўйин ўтказди, энг яхши ўйин. Доимий ўйин амалиёти билан унда ишонч пайдо бўлади. 

Шешконинг голи бекор қилингани?Кўрдим. Офсайдда Ҳенрикс Луниннинг орқасида эди. 

Жавоб ўйини олдидан устунлик катта эмас. Қарама-қаршилик натижаси шу ерда ҳал қилиниши мумкинлиги ҳақида ҳеч биримиз хаёлимизга ҳам келтирмагандик. Бу — яхши натижа, лекин стадионимизда ҳали 90 дақиқа бор ва ҳаммаси бошқача бўлади», — дея Анчелоттининг сўзларини келтиради Marca.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар