13.02.2024 14:14
2849
Теглар
«Тоттенҳэм» Постекоглунинг «Ливерпул» таклифини рад этишига ишонмоқда

«Тоттенҳэм» жамоа бош мураббийи Ангелос Постекоглунинг «Ливерпул» таклифини рад этишига ишонмоқда, деб хабар беради The Telegraph. 

Австралиялик мутахассис ёзда мерсисайдликларни тарк этадиган Юрген Клопп ўрнига эҳтимолий номзодлар рўйхатида тилга олинмоқда. Бироқ Лондон клуби Постекоглунинг «шпорлар»да бошлаган ишини ривожлантиришига ишонмоқда.

Шунингдек, Ангелоснинг 4 йиллик шартномаси бор. Унда кўплаб бонуслар ва маълум шартлар баражилса, мураббийнинг маоши оширилиши кўрсатилган. Чемпионлар Лигасига йўлланма қўлга киритиш мураббийга катта маблағ олиб келади. 

Айни дамда Премер-лигада ўтказилган 24та турдан сўнг «Тоттенҳэм» 47 очко билан 4-ўринда бормоқда.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар