13.02.2024 11:49
3028
Теглар
«Лео учун эшикларимиз очиқ». Маскерано Месси Олимпиадада ўйнаши мумкинлигини айтди

Хавер Маскерано Лионел Мессининг Аргентина сафида 2024 йилги Олимпиадада ўйнашига қарши эмас.

«Лео билан дўстлигимиз ҳақида ҳамма билади. У каби футболчи учун жамоамиз эшиклари очиқ, лекин, албатта, ҳаммаси Мессига ва унинг «Интер Майами» олдидаги мажбуриятларига боғлиқ бўлади», — деди Аргентина олимпия жамоаси бош мураббийи.

Ўз вақтида Маскерано ва Месси «Барселона» клубида ва миллий жамоада бирга ўйнашган.

Аргентина Париждаги олимпиадага йўлланма олди. Футбол турнири 24 июлдан 10 августгача бўлиб ўтади.

Маълумот учун, Маскерано футболчи сифатида икки бор (2004, 2008), Месси эса бир марта (2008) Олимпиада чемпионига айланган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар