Тони Кроос «Реал» билан шартномасини узайтиришни истисно этмаяпти.
«Тўғриси, ҳали қарор қилганим йўқ. Нима қилишни ўйлаяпман. Ўзимни яхши ҳис қиляпман, лекин ҳали ҳеч нарсага қарор қилганим йўқ.
Ҳамма нарса ҳис-туйғуларга ва шахсий режаларга боғлиқ бўлади. Доим карерамни энг юқори даражадa тугатишни хоҳлашимни айтганман. Ҳозирча ҳаммаси яхши кетмоқда, ўтган йили қабул қилган қароримдан хурсандман.
Германия миллий жамоасига қайтиш ҳақида ҳам ўйлаяпман, аммо «Реал» билан шартномани узайтиришда бўлгани каби ҳали қарор қилганим йўқ.
Мавсум якунига қадар қароримни эълон қилишим мумкин. Ҳеч нарсадан хавотир олмайман. Бу — муҳим қарор. Футболда эришган ютуқларимдан мамнунман. Мен фақат футболдан завқ олиш ҳақида ўйлайман», — дея Крооснинг сўзларини келтиради Diario Sport.