13.02.2024 16:05
4081
«Барселона» Алонсони бош мураббийликка олиб келиш «Реал»га зарба бўлади деб ҳисобламоқда

«Барселона» «Реал»нинг собиқ футболчисини бош мураббий этиб тайинлаши мумкин.

Аввалроқ Хави мавсум якунида Каталония жамоаси бош мураббийлигидан кетиши маълум бўлганди.

Diario Sport хабарига кўра, Хави ўрнига номзодлар рўйхатида «Байер» устози Хаби Алонсо ҳам бор. 42 ёшли мутахассис «Барселона» директорлар кенгашининг айрим аъзолари учун фаворит бўлиб турибди. 

«Барса» Алонсонинг тайинланиши «Реал»га зарба бўлишини ҳисобга олмоқда, чунки испаниялик мутахассис Мадрид клубида 5 мавсум ўйнаган.

Алонсонинг хизматларига бошқа клублар, жумладан, «Ливерпул» ҳам қизиқиш билдирмоқда. Каталонияликлар рақиблардан олдин мураббийга таклиф юбориш вариантини кўриб чиқишмоқда.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар