БАА Про лигаси. «Ал-Ваҳда» «Шаржа» билан дуранг ўйнади, Эркиновдан ассист
Бирлашган Араб Амирликлар чемпионати 13-тури доирасида «Ал-Ваҳда» «Шаржа»га қарши майдонга тушди.
Мезбонлар сафида Ҳожимат Эркинов учрашувни асосий таркибда бошлаб, Про лигада дебютини ўтказди. 31-дақиқада айнан ўзбекистонлик футболчининг узатмасини Аҳмад Нуруллоҳ голга айлантирди. Иккинчи бўлимнинг 63-дақиқасида эса меҳмонлар ҳисобни тенглаштиришди – 1:1.
БАА Про лигаси. 13-тур
Ал-Ваҳда – Шаржа – 1:1
Голлар: Нуруллоҳ 31 – Себастян 63.
Маълумот учун, «Ал Ваҳда» 21 очко билан турнир жадвалида 5-ўринда бормоқда.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар