13.02.2024 13:52
2270
Анчелотти: «ЕЧЛ — «Реал» учун энг муҳим турнир. Бу фаолиятимдаги энг яхши мавсум бўлиши мумкин»

Карло Анчелотти ЕЧЛ 1/8 финалидан ўрин олган «Лейпциг»га қарши ўйин олдидан ўз фикрларини билдирди. 

«Яхши ҳолатдамиз, мотивация ва энергия кучли. Бизга Чемпионлар Лигаси жуда ёқади. Бизни юқори шиддат билан ўйнайдиган кучли рақиб кутмоқда, шу боис ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам мукаммал ўйнашимиз керак. 

Бу фаолиятимдаги энг яхши мавсумми ёки йўқ, билмайман. Натижаларга келсак, бўлиши мумкин. Биз бор йўғи икки марта ютқаздик. Бизда кучли, жиддий, мотивацияли, яхши муҳитга эга жамоа бор. Ҳамма ўз ҳиссасини қўшади. Ҳозир ҳаммаси яхши. Мавсумнинг ушбу босқичида барча қийинчиликларни ҳисобга олган ҳолда яхши вазиятдамиз. Футболчиларнинг маҳорати эвазига ўзимизнинг энг яхши даражамизга чиқа олдик.

Менинг мотивациям ҳар доим юқори, чунки қаерда ва нима учун ишлаётганимни яхши биламан. Менга таркибимиз, қўл остимдаги футболчилар ҳам ёқади.

Мадридлик мухлислар учун Чемпионлар Лигаси энг муҳим мусобақадир, чунки айнан шу ерда биз энг кўп муваффақиятга эришганмиз. Ғолиблик учун курашамиз ва буни кучли рақиб – «Лейпциг»дан бошлаймиз», — дея мадридликлар устозининг сўзларини келтиради Diario Sport. 

«Лейпциг» — «Реал» баҳси бугун бўлиб ўтади. Беллашув Тошкент вақти билан 14 февралга ўтганда, 01:00да бошланади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар