12.02.2024 15:58
1599
Жалолиддин Машарипов «Истиқлол» машғулотларига қўшилди

Ўзбекистон миллий жамоаси аъзоси Жалолиддин Машарипов фаолиятини Эронда давом эттиради. 

4 феврал куни «Истиқлол» клуби Ўзбекистон  миллий жамоаси яримҳимоячиси билан 1,5 йиллик шартнома имзолаганини маълум қилганди. Машарипов 11 феврал куни Теҳронга етиб бориб, янги жамоасининг машғулотларига қўшилди.

30 ёшли футболчи январ ойи охирида Грециянинг «Пансеррайкос» клуби билан хайрлашган эди. 

Маълумот учун, «Истиқлол» Эрон чемпионатида 15-турдан сўнг 32 очко билан пешқадамлик қилмоқда.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар