12.02.2024 11:23
1852
Тен Ҳаг: «Мақсадимиз «Астон Вилла»га яқинлашиш эди ва бунга эришдик. Ўйин теннисни эслатиб юборди»

«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Эрик тен Ҳаг АПЛ 24-туридан ўрин олган «Астон Вилла»га (2:1) қарши ўйиндан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

«Бу ғалаба биз учун жуда муҳим. «Астон Вилла»га яқинлашдик – бугунги мақсадимиз шу эди. Бунга тўлиқ эришдик.

Бугун кўрсатган ўйинимиз менга ёқди. Айниқса, дастлабки 20 дақиқа бизни қувонтирди, бу вақтда ўйинни назорат қилдик.

Ҳисоб 1:1 бўлса, ҳар доим ўйин қандай ривожланаётганига қараш керак. Шиддат жуда юқори бўлди ва ўйин охирига келиб кўпчилик чарчагани аниқ эди. Очиқ ўйин бўлди, ҳар қандай натижа бўлиши мумкин эди, аммо характер кўрсатиб, ғалаба қозондик. Захира ўйинчилари ҳам ўз ролини ўйнашди. Мактоминей — ажойиб футболчи. У кўп гол уриши мумкин. Бунинг учун у ҳар доим мос позицияларни эгаллайди.

Бизда муаммолар бор эди, ўйин теннисга жуда ўхшарди. Қарши ҳужумларда муаммоларга дуч келдик. Аммо Скотт рақиб жарима майдончасига кириб боришини ва гол уришини билардик», — деди нидерландиялик мутахассис Sky Sports эфирида.

«МЮ» (6-ўрин) ғалабадан сўнг очколарини 41тага етказиб, 5-ўриндаги «Астон Вилла» (46) билан фарқни қисқартирди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар