12.02.2024 16:50
1103
Ўртоқлик ўйини. «Ғиждувон» «Машъал»ни йирик ҳисобда мағлуб этди

Про лига янги мавсуми олдидан «Машъал» «Ғиждувон»га қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушди.

Тошкентдаги баҳсда Муборак клуби Ҳаким Фузайлов бошқарувидаги «Ғиждувон»га 0:4 ҳисобида мағлуб бўлди. Бухороликлардан голларга Абдухолиқ Қурбонов, Жасур Азимов, Амиржон Сафаров ва Рустам Абдуҳамидов муаллифлик қилган.

Аввалроқ, ПФЛ лицензия талабларини бажармагани учун «Ғиждувон» клуби Про лига-2024 иштирокчилари сафидан чиқарилгани, Тошкентнинг «Олимпик-Mobi» ва «Дўстлик» клублари турнир иштирокчиларига айлангани ҳақида хабар берганди.

Ўртоқлик ўйини. 12 феврал
«Машъал» - «Ғиждувон» - 0:4
Голлар: Абдухолиқ Қурбонов 24, Жасур Азимов 42, Амиржон Сафаров 57, Рустам Абдуҳамидов 70.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар