12.02.2024 19:46
2505
Теглар
«Реал» Лейпцигдаги аэропорт ходимларининг иш ташлаш эълон қилгани туфайли 160 километр масофага автобусда етиб борди

Мадриднинг «Реал» клуби Чемпионлар лигаси 1/8 финали доирасидаги «Лейпциг»га қарши сафардаги ўйинга кутилмаган қийинчиликлар билан етиб борди.

Лейпциг аэропорти ходимларининг иш ташлаш эълон қилгани сабабли «Реал» клуби самолёти Эрфуртга қўнишга мажбур бўлди. У ердан эса клуб Лейпциггача бўлган 160 километр масофани автобусда босиб ўтишга мажбур бўлди. 

Германияда Лейпциг ва Дрезден аэропорти ходимларининг иш ташлаш эълон қилгани оқибатида юзлаб рейслар бекор қилинган. Бунга Mitteldeutsche Airport AG компаниясининг ходимларга 3000 минг евро компенсация тўлаш ва маошларни ошириш масаласида рад жавоб бергани сабаб бўлган. Касаба уюшмалари чақирувига кўра, аэропорт ходимлари иш ташлаш эълон қилганди.

Маълумот учун, «Реал» ва «Лейпциг» ўртасидаги ЕЧЛ 1/8 финали доирасидаги биринчи ўйин 13 феврал, сешанба оқшомида бўлиб ўтади. Жавоб баҳси эса 6 март куни Мадридда ўтказилади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар