12.02.2024 12:49
1386
Пиоли: «Сўнгги 1,5 ойда ишлар яхши кетмоқда. Деярли «Интер» даражасидамиз»

«Милан» бош мураббийи Стефано Пиоли А Серия 24-туридан ўрин олган «Наполи»га (1:0) қарши ўйиндан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

«Билмайман, бундай яхшироқ ўйнай олармидик? Охирги 1,5 ой ичида ишлар яхши кетмоқда, мавсумни ажойиб ўтказаётган «Интер» билан деярли тенглашдик. Ортга қарашдан фойда йўқ, олдинга интилиш керак, А Серияда имкон қадар кўпроқ очко олишга ҳаракат қилиш ва Европа Лигасида муваффақиятли ўйнаш керак. Бу осон бўлмайди. 

Қайсидир маънода, бугунгидек ғалаба қозонганимиз яхши, чунки ўта мустаҳкам ҳимоявий ўйин кўрсатдик ва баҳсда ғалаба қозониш истагини билдирдик. Бу муҳим белгидир. «Милан» бугун мувозанатли, уюшқоқлик билан ўйнади, жуда қаттиқ меҳнат қилди, чунки «Наполи» бунга мажбур этди. Бундай шароитда «қуруқ ўйин»ли ғалаба бизга ишонч бағишлаши керак», — деди Пиоли DAZN эфирида. 

«Милан» А Серияда 2 ойдан бери ютқазмаяпти. Жамоа 52 очко билан 3-ўринда ва «Интер»дан 8, «Ювентус»дан 1 очкога ортда қолмоқда. Аммо рақиблар захирасида биттадан ўйин бор.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар