12.02.2024 09:53
1431
Моуринио немис тилини ўрганяпти. У «Бавария»ни бошқармоқчи

Жозе Моуринио Германияда ишлашга қизиқмоқда.

Bild журналисти Кристиан Фалкнинг ёзишича, 61 ёшли мутахассис Мюнхен клубини бошқаришни хоҳламоқда. 

«Жозе немис тилини ўрганаётганини эшитдим. У ўтмишда «Бавария» раҳбариятига ишоралар қилган. У жамоани бошқаришга тайёрланмоқда», — деди Фалк.

Январ ойида «Рома»дан истеъфога чиқарилган португалиялик мутахассис айни вақтда ишсиз. 

Маълумот учун, «Бавария» Бундеслигада пешқадам «Байер»га 0:3 ҳисобида имкониятни бой берди ва энди леверкузенликлардан 5 очкога ортда қолмоқда.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар