12.02.2024 12:51
1412
Теглар
Лондоннинг икки клуби Нико Уилямсга қизиқмоқда

Нико Уилямсга Лондоннинг топ-клублари қизиқиш билдирмоқда.

Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, «Атлетик» вингери «Арсенал» ва «Челси» клублари нишонида. 

«Тўпчилар» ва «кўклар» бир неча бор 21 ёшли футболчининг ўйинларини томоша қилиш учун скаутларни юборишган. Ўтган ёзда «Челси» Уилямсни трансферлар рўйхатига  киритганди.

Бу мавсумда Нико Ла Лигада 20та ўйинда 6та голга ассистентлик қилди ва бу борада жамоасида етакчи бўлиб турибди. Шунингдек, кичик Уилямс 3та гол ҳам урди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар