12.02.2024 03:21
2401
Теглар
Кот-д'Ивуар Нигерия устидан иродали ғалабага эришиб, ўз тарихида 3-бор Африка чемпионига айланди

Африка Кубоги финалида мезбон Кот-д'Ивуар Нигерия билан тўқнаш келиб, Кессиэ ва Аллернинг голлари эвазига иродали ғалабани қўлга киритди ва ўз тарихида 3-бор қитъа чемпионига айланди. 

Эътиборлиси, ивуарликлар гуруҳда 0:4 ҳисобида шармандали мағлубиятга (Экваториал Гвинеядан) учраган, шундан сўнг бош мураббийни истеъфога чиқарган ва энг яхши 3-ўрин соҳиблари қаторида плей-оффга илиниб қолганди. Ҳатто гуруҳда финалдаги рақиб Нигерияга ютқазганди.

Африка Кубоги. Финал

НигерияКот-д'Ивуар 1:2

11 феврал. Абиджан. «Алассане Оуттара»

Голлар: Трост-Эконг (38) — Кессиэ (62), Аллер (81).

Нигерия – Нвабили, Айна, Ажайи, Трост-Эконг, Басси, Сануси (Арибо, 86), Ониека (Моффи, 86), Ивоби (Юсуф, 79), Чуквуэзе (Саймон, 56), Лукман (Иҳеаначо, 79), Осимҳен.

Кот-д`Ивуар – Фофана, Оре (Синго, 70), Ндика, Коссуну, Конан, Сери (Лазар, 90+2), Фофана (Сангаре, 88), Кессиэ, Градел (Диаките, 70), Адингра, Аллер (Крассо, 88).

Огоҳлантиришлар: Нвабили (53), Оре (54), Фофана (87), Айна (90), Ндика (90+7).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар