12.02.2024 10:26
2159
Карвахал: «Месси ва Роналдуни бир даражага қўяман. Улар бир жамоада ўйнаганда, бомба бўларди»

Даниэл Карвахал Лионел Месси ва Криштиану Роналдунинг ўйинидаги фарқларни айтиб ўтди.

«Мен уларни бир хил даражага қўяман ва бирини бошқасидан афзал кўрмайман. Улар — монстрлар ва мен улардан бирини танлай олмайман. Менимча, улар жуда фарқли. 

Месси — тўпни қабул қилиш ва ҳужумларни бошлаш учун ортга қайта оладиган ва ўйинга аралашиб, кўпроқ вазият яратиши мумкин бўлган футболчи. Криштиану — гол уришда, жарима майдончасига киришда ва ҳужумларни якунлашда йиртқич. Агар улар бирга ўйнашса, бу ҳақиқий бомба бўларди. Буни кўриш қизиқ бўларди», — деди португалиялик ҳужумчи билан «Реал»да ўйнаган ҳимоячи.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар