12.02.2024 23:14
7460
Теглар
Хави мавсум якунига етмай «Барселона» билан хайрлашиши мумкин

«Барселона» бош мураббийи Хавининг Каталония клубидаги фаолияти мавсум якунигача етмаслиги мумкин.

As хабарига кўра, клуб президенти Жоан Лапорта ва спорт директори Деку Хавининг жамоадаги иш услубидан қониқмаяпти. Клуб Чемпионлар лигаси 1/8 финалида «Наполи» билан ўйинда омадсизликка учраса, Хави муддатдан аввал истеъфога чиқарилиши мумкин.

Аввалроқ, испаниялик мураббий мавсум якунида клубни тарк этишини эълон қилганди. Жамоа сўнгги турда ўз майдонида «Гранада» билан 3:3 ҳисобини қайд этгач, клуб Ла Лига турнир жадвалида пешқадам «Реал»дан 10 очкога ортда қолмоқда.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар