12.02.2024 12:48
4679
Хави: «Қабул қилиб бўлмас хатоларга йўл қўйдик»

«Барселона» бош мураббийи Хави Ла Лига 24-туридан ўрин олган «Гранада» (3:3) билан ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди. 

«Қабул қилиб бўлмас хатоларга йўл қўйдик. 2:0 ҳисобида олдинга чиқиб олиш учун имкониятларимиз бор эди ва бу ўйиннинг боришини ўзгартирган бўларди, аммо «Гранада» ҳам жуда яхши ўйнади. Улар ўйинни дуэллар сериясига айлантиришди.

Бугун бизга ҳужумда тезлик етишмади. Ҳимояланишда эса рақибга кўп совғалар бердик.

Ла Лигада ғолиб бўлиш? Қийин. Бугун вазифа яна икки очкога қийинлашди. Сочиқ ташламоқчи эмасмиз. Аммо тафовут катта, етакчига («Реал»дан 10 очко ортда) етиб олишнинг иложи йўқ.

«Вилярреал» билан ўйинда омадсизликка учрадик, бугун ҳам муваффақиятсизликка дуч келдик, имкониятларимиздан фойдалана олмадик. Аммо жамоа ўзига ишонди ва ҳаракат қилди. Бу етарли эмасди. Бизда «Гранада»ни мағлуб этиш учун яхши имконият бўлди, аммо фойдаланмадик», — деди каталонияликлар устози Movistar эфирида.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар