12.02.2024 18:17
2940
Деку Клопп ҳақида: «У дам олмоқчи эканини айтди. «Барса» бошқа миллионер клублар каби пул сарфлай олмайди»

«Барселона» спорт директори Деку Юрген Клоппнинг ёзда «Барселона»да иш бошлаш имкониятини рад этди.

– Клопп мавсум сўнгида «Ливерпул»ни тарк этишини эълон қилди...
– У маълум вақт давомида мураббийлар фаолиятидан дам олмоқчилигини айтди.

– «Барселона»га ҳеч ким йўқ дея олмайди...
– Клубимизда молиявий жиҳатдан жиддий муаммолар бор, бу жамоа мени таклиф этиши сабабларидан бири. Биз бошқа миллионер-клублар каби пул сарфлай олмаймиз. Бу эса жамоага келиб, барча совринга эга чиқишни истайдиган ҳар қандай мураббийнинг иштиёқига таъсир қилади. Афсуски, биз ҳозирча бунга маблағ ажрата олмаймиз», - дейди клуб спорт директори.

Эслатиб ўтамиз, Хави мавсум якунида жамоа бош мураббийи лавозимини тарк этишини эълон қилган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар