12.02.2024 11:22
3554
Бразилия U23 Маскерано бошқарувидаги Аргентина U23га ютқазиб, Олимпиадага чиқа олмади

Париж олимпиадасида футбол мусобақаси Бразилиясиз ўтади. 

Токио ва Риода ўтган сўнгги икки олимпиаданинг амалдаги чемпиони саралашнинг сўнгги турида Хавер Маскерано бошқарувидаги Аргентина ёшларига ютқазиб қўйди (0:1). 

«Реал»нинг бўлажак форварди Эндрик ўйнайдиган жамоа саралашда 3-ўринни эгаллаб, йўлланмадан мосуво бўлди. Ёзда ўтадиган турнирда пешқадам бўлган Парагвай ва 2-поғонадан жой олган Аргентина қатнашади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар