12.02.2024 09:51
1103
Артета: «6:0 ҳисоби ўйин сифатидан дарак беради. Яхши формадамиз ва буни сақлаб қолишимиз керак»

«Арсенал» бош мураббийи Микел Артета АПЛ 24-туридан ўрин олган «Вест Ҳэм»га (6:0) қарши баҳсдан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

«Ўйинимиздан ниҳоятда мамнунман. Ўйнаш жуда қийин бўлган стадиондаги бундай йирик ҳисоб ўйин сифати борасида кўп нарсадан дарак беради. 

Клуб учун тарих яратиш жуда зўр, айниқса, шу йўл билан. Биз яхши формадамиз ва уни сақлаб қолишимиз керак. Жамоа ўйин бошиданоқ кескин ҳаракат қилди. «Вест Ҳэм»га қарши сўнгги икки ўйиндан кейин ўзимизни яхшилашимиз керак эди ва бу йигитлар учун яхши мотивация бўлди.

Саканинг охирги 2-3 мавсумда қилган ишлари ҳайратланарли. Унинг хулқи, маҳорати, ҳар ҳафтада нималар кўрсатаётгани... Унга ўхшаши йўқ. Шунинг учун Букайо биз учун жуда муҳим», — деди испаниялик мутахассис Sky Sports эфирида.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар