13.02.2024 03:06
2883
Теглар
АПЛ. Галлаҳернинг дубли ва Палмернинг ассистлари «Челси»га «Кристал Пэлас» устидан иродали ғалаба келтирди

Англия чемпионатининг 24-туридан ўрин олган сўнгги ўйинда «Челси» ҳамшаҳари «Кристал Пэлас» билан тўқнаш келиб, Галлаҳернинг дубли ва Энцонинг голи эвазига иродали ғалабага эришди. Палмер 2та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди. 

Почеттино жамоаси очколарини 34тага етказиб, 10-ўринга кўтарилди. «Кристал Пэлас» 24 очко билан 15-поғонада қолди. 

АПЛ. 24-тур

Кристал ПэласЧелси 1:3

12 феврал, «Селҳерст Парк»

Голлар: Лерма (30) — Галлаҳер (47, 90), Фернандес (90+4). 

Кристал Пэлас – Ҳендерсон, Мунос, Андерсен, Ричардс, Митчелл, Ҳюз (Аҳамада, 79), Лерма, Уортон, Матеус Франса (Эдуар, 84), Айю, Матета.

Челси – Петрович, Гюсто (Гилкрист, 84), Силва (Колуилл, 61), Дисаси, Чилуэлл, Галлаҳер, Фернандес, Кайседо, Палмер, Мадуэке (Нкунку, 46), Жексон (Стерлинг, 79).

Огоҳлантиришлар: Лерма (70), Мунос (79), Дисаси (90+2), Жексон (90+6).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар