«Жирона» устози: «Дунёда атиги 4-5 жамоа «Реал» билан рақобатлаша олади»
«Жирона» бош мураббийи Мичел Санчес Ла Лига 24-туридан ўрин олган «Реал» билан ўйиндан (0:4) кейин ўз фикрларини билдирди.
«Керакли даражада ўйнамадик. Аммо жамоани айблай олмайман. Биз рақиб даражасида эмасмиз. Бундай ўйинлар яхшиланишга ёрдам беради.
Ажойиб мавсум ўтказяпмиз. Лекин бу бизнинг Ла Лига эмас. Бизга яна бир-икки қадам етишмаяпти. Бугун ғалаба қозонишимизни ҳис қилмадик. Ҳамон туш кўраётгандекмиз.
Мақсадимиз «Реал»га қарши рақобатбардош бўлишга ҳаракат қилиш эди, аммо бу амалга ошмади. Эътироз билдирадиган ҳеч нарса йўқ.
Дунёда бор-йўғи 4-5 жамоа «Реал» билан рақобатлаша олади. Уларнинг савияси жуда юқори», — дея каталонияликлар устозининг сўзларини келтиради Marca.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар