«Реал» бош мураббийи Карло Анчелотти Ла Лига 24-туридан ўрин олган «Жирона»га қарши ўйиндан (4:0) сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Хурсандман. Ўйинни жуда юқори савияда ўтказдик. Ҳимояда ишончли, юксак фидойилик билан ҳаракат қилдик. Бунинг эвазига тўпни қайтариб олдик ва ҳужум чизиғимизга хос маҳорат савиясидан фойдалана олдик.
Ўйинни яхши назорат қилдик. Таркибимиздаги муаммолар фонида орқароқда ҳимояландик.
Марказий ҳимоячиларимиз (Чуамени ва Карвахал) қанот ҳимоячилари томонидан қўллаб-қувватланган ҳолда жуда яхши ўйнашди. 3 марказий яримҳимоячининг иши муҳим эди. Ҳужумчилар учлиги ҳам астойдил ҳаракат қилишди. Ҳимоядаги фидойилик тўп ўтказиб юбормасликда асосий омил бўлди.
Беллингҳэмнинг тўпиғи букилган. Эртага унинг аҳволини баҳолаймиз.
Винисиус Жуниор юқори даражали ўйин ўтказди. У шундай ўйнаса, дунёдаги энг зўр футболчи ҳисобланади. Беллингҳэм иккинчи, Родриго учинчи, Кроос тўртинчи, Камавинга, Валверде... Бугун захира ўриндиғи ҳам жуда қулай бўлди.
Мбаппе? Мендаги футболчилар энг яхшиси. Ва сиз яна бошқа жамоанинг футболчисини сўрадингиз», — дея италиялик мутахассиснинг сўзларини келтиради Marca.