«Бавария» бош мураббийи Томас Тухел Бундеслига 21-турида пешқадам «Байер»дан учрлаган йирик мағлубиятдан (0:3) сўнг ўз фикрларини билдирди.
«Бундай гол одатда 5 ҳимоячи билан ўйнаганда ўтказиб юборилмайди. 1-гол ҳақида айтяпман. Ҳимояда 5 ўйинчи ҳаракат қилганида бундай бўлмаслиги керак. Танаффусдан кейин эса рақиб «девор» ўйнаши натижасида тўп ўтказиб юбордик — уларга жуда осон бўлди. Ҳамма шунчаки ухлаб қолди. Бунчалик осон гол уришларига йўл қўйиб бўлмайди.
Тайёрланишимиз учун бир ҳафта бор эди. Биз жуда юқори ҳимоя чизиғи билан олдинда ўйнашни хоҳладик ва айнан шундай қилдик. Ўйлайманки, узоқ вақт давомида яхши ўйнадик, лекин жуда ёмон қарорлар ҳам қабул қилдик, айниқса, тўпни қайтариб олганимиздан кейин. Шундан сўнг ўзимизга бўлган ишончни йўқотдик.
Нима бўлишидан қатъи назар, сочиқ ташламаймиз. Фарқ катталашди, лекин бизнинг ёндашувимиз ўзгармайди. Олдинга силжишда давом этишимиз, такомиллашишимиз ва Томас Мюллер айтган стандартларга жавоб беришимиз керак», — дея Тухелнинг сўзларини келтиради Sky Sports Deutschland.
Мюнхен клуби мағлубиятдан кейин «Байер»дан 5 очкога ортда қолмоқда. Бундеслига якунланишига 13та тур бор.