11.02.2024 12:29
1298
Теглар
«Трентнинг жароҳатини айтмаса, кун идеал ўтди» — Клопп «Бёрнли» билан ўйиндан сўнг

«Ливерпул» бош мураббийи Юрген Клопп АПЛ 24-туридан ўрин олган «Бёрнли»га (3:1) қарши ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

«Венсан Компани ўзини қандай ҳис қилаётганини тасаввур қила оламан. Унинг жамоаси бугун жуда яхши ишлади ва бизга кўп муаммо келтирди.

Умуман олганда, дастлабки 15 дақиқада шошдик ва ўйинни жуда эрта кучайтиришга ҳаракат қилдик. Рақиб эса қарши ҳужумга ўтиб, муаммолар яратди. Аммо кейин тинчландик ва ажойиб голлар урдик.

Танаффусда нима қилишимиз кераклигини билардик. Ўйинни назорат қилдик. Бироқ Трентни алмаштиришга мажбур бўлдик. Ҳимоячилар етишмаяпти.

Бу ғалати шароитда кечган қийин ўйин бўлди. Бир қатор ўйинчиларни йўқотдик, асосий дарвозабон ўйнамади, лекин кун идеал ўтди — Трент билан бўлган воқеани ҳисобга олмаганда. Унинг тиззасининг олдинги қисмида жароҳат бор. Жиддий нарса йўқ, лекин у яна ноқулайлик ҳис қилди. Унинг ҳолатини кўрамиз», — дея германиялик мутахассиснинг сўзларини келтиради ВВС.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар