11.02.2024 19:55
285
«Салернитана» янги бош мураббийини эълон қилди

«Салернитана» Фабио Ливеранини бош мураббий этиб тайинлади.

47 ёшли мутахассис 2022 йилнинг декабр ойидан бери ишсиз бўлиб, ўшанда Б Серияда ўйнаган «Каляри»дан истеъфога чиқарилганди. 

Ливерани фаолияти давомида «Парма», «Лечче», «Тернана», «Лейтон Ориент» ва «Женоа» клубларини ҳам бошқарган.

Аввалроқ «Салернитана» Филиппо Индзаги ишдан бўшатилгани ҳақида хабар берганди. Клуб А Серия турнир жадвалида 17-ўриндан 6 очко ортда қолган ҳолда сўнгги поғонада бормоқда.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар