11.02.2024 17:07
2637
Теглар
«Реал» мухлислари «Жирона» билан ўйинда «Хави, қол» дея куйлашди

«Реал» стадионида «Жирона» билан ўйинда (4:0) «Хави, қол» деган ҳайқириқлар янгради. 

Мадридликлар 4:0 ҳисобида олдинда бораётган 75-дақиқада «Сантияго Бернабеу»даги мухлислар «Барселона» бош мураббийига атаб «Хави, қол!» дея куйлашди. 

Ўша пайтда Мovistar телеканали захира ўриндиғида ёнма-ён ўтирган Жуд Беллингҳэм ва Тони Кроосни кўрсатди. Мухлисларнинг куйлашидан футболчилар кулиб юборишди.

«Реал» Ла Лиганинг 24-туридан кейин 61 очко билан турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. «Жирона» 56 очко билан иккинчи, бир ўйин кам ўтказган «Барселона» эса 50 очко билан 3-ўринда.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар